Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди. Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда: — IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади; — иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади; — 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади; — экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Турк ошхонаси, Мишел юлдузли ресторанлардан тортиб, минтақавий таомларигача халқаро миқёсда диққатга сазовордир. Бой тарихи ва замонавий кўнгилочар марказлари билан машҳур бўлган Истанбул саёҳати давомида шаҳарни тўлиқ ҳис этиш учун турли анъанавий лаззатлардан баҳраманд бўлиш лозим.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади. талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга; давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида 2024 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилаётганлиги қайд этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тахиатош гузари ҳудудида жойлашган савдо дўконида фуқаро Т.Р. қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу дўкондан 4 213 дона ҳар-хил турдаги вино, коньяк, виски ва ароқ маҳсулотлари ҳамда 731 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд “FourFourTwo” талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Буюк Британия журнали ўтган йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси рўйхатини тузди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди. Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда четдан ноқонуний олиб кирилаётган дастлабки қиймати 31 миллион сўмлик жами 264 000 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қурилиши режалаштирилган «Ҳалқа» подстанцияси 1602 МВА ўтказувчанлик қувватига эга бўлади. Мазкур подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри истеъмолчиларининг электр таъминоти сифати оширилади.
Ўзбекистонда декабр ойининг 15 кунида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73 миллиард 274 миллион сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Хусусан, Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.
Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Darakchi.uz`га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2023 йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларда (7 марта) 26 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), аудиторга малака сертификатини бериш (5 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (4 та) каби масалалар ўрин олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний учрашув ўтказдилар. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Амир ҳамда дўст Қатар халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан самимий қутлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида нутқ сўзлади. Ҳурматли Амир Аъло Ҳазратлари!
Президент томонидан имзоланган Қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:— Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;— Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;— Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;— Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосидаПрезидент Халқ қабулхоналари Термиз шаҳри, Денов ва Шеробод туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоят прокуратураси, судлари, солиқ, ички ишлар, адлия ва божхона бошқармалари масъуллари ҳар бир масалани мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқди. Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Хитой шимоли-ғарбида 100 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган зилзила содир бўлди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Хитой етакчиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистонда барча ходимлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар Янги йил байрамида кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 йилдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига кўра, 30 декабрь — шанба 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Кеча, 18 декабр куни Савдо-саноат палатасида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этди.
Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар изҳор этилган мактуб йўллади. Табрикда сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, қатъий сиёсий ирода ва олий даражадаги фаол мулоқотлар натижасида Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқалар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилган ва келгусида янада юксак поғонага кўтарилишига ишонч билдирилган.
Наманганда ҳам бир оила из газидан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган маълумотга кўра, ҳалокат 2023 йил 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси Янги Наманган тумани, Беруний МФЙда содир бўлган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари глобал озиқ-овқат бозори ривожланишидаги асосий йўналишларни таҳлил қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAOнинг прогнозига кўра, экстремал об-ҳаво шароити ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик глобал озиқ-овқат тизимига хавф туғдиради ҳамда савдо ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги истиқболини ёмонлаштириши мумкин.
2024 йил 1 январдан бошлаб трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади. Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар йўловчилар учун қулай электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида трамвай ва троллейбус транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказиб, жорий этилишини таъминлайди.
Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.