ЕХҲТ миссияси Ўзбекистон референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолайди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Боксчиларимиз Қувайтдаги халқаро мусобақага йўл олишди

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этишади.

Южин-2022: Ямайкалик югурувчи қизлар 100 метрда тенгсиз

АҚШнинг Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари якунига етди. Унда 7 йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Ўзбекистон делегацияси Бирмингем-2022 Бутунжаҳон ўйинларини иккита медаль билан якунлади

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XV Бутунжаҳон ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, унда қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини тугатиб бўлишди.

Иссиқлик электр станциялари корхонасида қуёш сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ энергия тежайдиган технологияларни ва энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбалари, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунга кўра, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжи учун сарфланаётган энергия истеъмоли ҳисоб-китоб қилиниб, соҳага замонавий технологиялар асосида муқобил энергия ускуналаридан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Илғор пешқадамликдаги банк — «Ўзсаноатқурилиш»

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида халқаро етакчи нашр – “Еuromoney” таҳририятининг “Euromoney Awards For Excellence” версияси бўйича дунёдаги энг илғор банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк “2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Расман: Чарльз Оливейра октябрда Ислом Махачевга қарши жанг қилади

UFC енгил вазн тоифасида вакант титул учун жангни расман белгилади.22 октябрь санасида Абу-Дабидаги Яс оролида UFC 280 мусобақаси бўлиб ўтади.

Енгил атлетика бўйича ЖЧ. Сафина Саъдуллаева финалга чиқди

Сафина Саъдуллаева АҚШнинг Южин шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Баландликка сакраш секторида «А» квалификация гуруҳида иштирок этган юртдошимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Оғир атлетика: Париж Олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.Хабарингиз бор, шу йилнинг 15-25 июль кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида кучли 20 таликдан жой олди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.Ўзбекистон 2022 йил июль ойи рейтингига кўра 19-ўринни эгаллади.

Самарқандда икки яшар қизини сотмоқчи бўлган аёл қарийб 5 йилга қамалди

Самарқандда 29 ёшли аёл икки яшар қизини 5000 долларга сотишга урингани учун озодликдан маҳрум этилган.

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда текширувларни бошлади

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган.

Маст ҳолатидаги эркак ўзини Тошкентдаги “Қуйлиқ” бозорида жойлашган электр узатиш устунидан пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган

Мухбиримиз берган хабарга кўра, маст ҳолатидаги эркак Тошкентдаги “Қуйлиқ” бозорида жойлашган электр узатиш устунидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Фото: Бердимуҳамедов Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга борди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна узайтирилди

Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Оммавий муҳокамалар даврида лойиҳа бўйича 85 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани айтилмоқда.

Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 19 та ҳужжат, жумладан, Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида, транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.«Кўксарой» қароргоҳида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Туркманистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди. Шундан сўнг, икки давлат етакчилари тор доирадаги музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Бирмингем-2022: Даря Латишева делегациямизга кумуш медаль келтирди

Бирмингем (АҚШ) шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ўйиндаридан хушхабар. Ушу бўйича терма жамоамиз аъзоси Даря Латишева делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Туркманистон президенти Тошкентга келди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.14 июль куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Бокс. Қирғизистондаги турнирда 17 та медаль қўлга киритилди, шулардан 6 таси олтин

Қирғизистоннинг Норин вилоятида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ чемпиони Нурлан Абдикаликов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишганди.

Андижон ҳокими қарорида қандай қилиб вазирларга топшириқ кетгани тушунтирилди

Андижон вилояти ҳокими президент қарори бандлари кўчирилган ҳужжатни имзолади, бунинг оқибатида у бир қанча вазирлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ бергандек тасаввур уйғотди. Вилоят адлия бошқармаси бу қандай содир бўлгани ва ҳужжат нега ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганини тушунтирди.

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

14−15 июль кунлари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. У президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ва Самарқандга боради.

Ўзбекистон ва ЕИК Ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхатини имзолади

Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхатини имзолади. Унда божхона ҳамкорлиги, санитария ва фитосанитария стандартлари, юк ташишни рақамлаштириш ва бошқа соҳалардаги ёндашувларни босқичма-босқич мувофиқлаштириш кўзда тутилган.

2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади. Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди. 🔰Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди.

Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

«Толибон» Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида иштирок этади — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Москвада бўлиб ўтган давра суҳбатида «Толибон» ҳаракати делегацияси 25−26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этишини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.