Тошкентда Nest one биносидаги қурилишида ишлаётган 9 нафар ишчи овқатдан заҳарланишди

Тошкентда Nest one биносидаги қурилишида ишлаётган 9 нафар ишчи овқатдан заҳарланишди

Заҳарланганлар турар жой мажмуасида қурилиш ишларини амалга оширувчи хорижий корхонанинг ишчилари бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

UzNews.uz сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Nest one турар жой мажмуасида қурилиш ишларини амалга оширувчи "O.M.I.» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг 9 нафар ишчи-ходими овқат етказиб берувчи МЧЖ томонидан етказилган овқатдан заҳарланишган.

Тошкентда Nest one биносидаги қурилишида ишлаётган 9 нафар ишчи овқатдан заҳарланишди
Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижасига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.