Хабар берганимиздек, пойтахтимизда аграр озиқ овқат сектори, илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари томонидан озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги иккинчи милллий қишлоқ хўжалиги озиқ овқат тадқиқотлари форуми иш бошлади. Икки кун давом этадиган мазкур анжуманда соҳа ходимлари секцияларга бўлинган ҳолда, илм фан вакилларининг ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятида қандай янгиликлар яратиши, ўзаро ҳамкорлик, экспорт салоҳиятини ошириш, янги инновацион тадқиқотларни амалга жорий этиш ва бир қанча масалалар юзасидан фикр алмашмоқдалар.
Нархларнинг кескин ошиши, хусусан қолипли нон маҳсулоти нархининг кўтарилиши аҳоли орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан расмий мунособат билдирилди:«Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра Тошкент шаҳрида энг юқори — 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм эканлиги аниқланди.
АОКАда энергоресурслар бозори ва энергия таъминот тизимидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди. «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра: ▪️ республикадаги ичимлик суви таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 маҳалла (шундан 2022-йилда 140 та) ичимлик сув билан таъминланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан жами 444,6 млрд сўм, шу жумладан жорий йилда 106,3 млрд сўм маблағ ажратилади; ▪️ 1 691 та мактаб, 885 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 377 та тиббиёт муассасалари ичимлик суви билан таъминланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини оптималлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сонли “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида мамлакатдаги аграр озиқ-овқат сектори илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари иштирокида “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги II Миллий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тадқиқотлари форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу Форум ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (AKIS) ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) томонидан Европа Иттифоқи (ЕИ), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), ЕИ ASK Facilty дастури ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг молиявий ва техник кўмаги билан ташкил этилди.
Франциянинг Париж шаҳрида «Улкан тож» туркумига кирувчи Ролан Гаррос мусобақаси давом этмоқда. 31 май куни чорак финал доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтди.
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга ташриф буюради. У президент, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик турнир бўлиб ўтади. Бугун тонгда ҳар икки мусобақада иштирок этадиган терма жамоаларимиз Европа сафарига йўл олишди.
Рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Шаржа шаҳрида ўтказилган “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнирида ғолиб бўлди. Шу тариқа, ўзбекистонлик шахматчи мусобақа соврин жамғармаси 60 минг долларга эга бўлди.
Тошкентда мактаб ўқувчилари томонидан ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик ҳолати қайд қилинган.
1-2 июнь кунлари Тошкентда республикадаги илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусида II-Миллий Форум бўлиб ўтади. Форум якунлари бўйича Миллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат илмий-тадқиқот дастури ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори қабул қилинди. Низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Глобаллашув жараёнлари ва IT ривожланиши революцион иқтисодий силжишларга олиб келди ва фикрлаш парадигмасини индустриалдан постиндустриалга ўзгартирди.
2022 йил 30 май куни Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ғалла бозорини эркинлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва ички бозорда ун ва нархи бақарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва мутасадди раҳбарлар, жумладан:Шуҳрат Мирзаев – Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Фаҳриддин Мусаев – «Ўздонмаҳсулот» АК бошқарув раисининг ўринбосари Жамшид Абруев – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Абдулазиз Ҳайдаров – Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Абдурашид Исроилов – Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг директори иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилди.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.
«Менимча» кўрсатувида Ўзбекистонда букмекерлик хизматига нега рухсат берилмаганига изоҳ берилди. ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев букмекерликни жамоатчилик яхши қарши олмаганлигини қайд этди.
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтиши керак бўлган XIX Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасидан олдин эътиборда бўлган энг муҳим старт эди. Бироқ мусобақа Хитойда авж олган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини сабаб номаълум муддатга кечиктирилди.
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири ўз ниҳоясига етди. 23 май куни старт олган мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Сурия ва Мўғулистондан 100 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида ўтказади.Ўзбекистонлик яккакурашчи Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши жанг қилади.
Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.
2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади. Дунё кураши юлдузлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ҳар уч йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май оқшомида АҚШда ўтказди.Ўзбекистон вакилига аргентиналик Луис Альберто Верон (19-4-2, 9 КО) рақиб бўлди.
Финляндияда ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари 26 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.Канада ва Швеция ўртасидаги ўйиннинг дастлабки икки бўлимида шведлар учта тўп фарқи билан олдинда бораётганди.
ИИББ Тошкентдаги тиббиёт марказларидан бирида эркак ва икки нафар аёл ўртасида юз берган жанжал бўйича изоҳ берган.
Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни ўрганиб чиқди.
Бухорода “сўнгги қўнғироқ”да битирувчи директорнинг юзига сув сепган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.