Париж — 2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди

Париж-2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди

Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж — 2024 Олимпия ўйинлари учун саралаш цикли ва нормативларни эълон қилди. Токио — 2020 учун ишлаб чиқилган тизим мураккаблиги билан катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Аҳамиятлиси, халқаро федерация Париж — 2024 Олимпиадаси учун ундан ҳам қийин нормативларни тасдиқлади. Жумладан, аёллар баландликка сакраш дастуридаги лицензия талаби эндиликда 1.97 смни (аввалгидан 1см кўп) ташкил этади. Уч ҳатлаб сакраш дастурида эса бу 14.55 (+23 см) га тенг бўлди. Тўлиқ жадвал қуйидагича:

Париж — 2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди
Ушбу суратда ҳар бир дастур учун умумий ҳисобда ажратилган лицензиялар билан танишасиз:

Париж — 2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди
Агарда норматив бажарган спортчилар сони кўрсатилган ҳисобга етмаса, бўш қолган ўринлар рейтинг асосда тўлдирилади.

Тизимда белгиланган эътиборли рақамлар:

Умумий ҳисобда енгил атлетика тури учун Париж — 2024 Олимпиадасида жами 1810 та (905+905) лицензия ажратилган;

Ҳар бир давлатдан яккалик дастурларида максимум 3 нафар спортчи Олимпиадада қатнашиши мумкин;

35 кмга спортча юриш бўйича жамоавий дастурда ҳар бир давлат кўпи билан 2 та жуфтликни рўйхатдан ўтказиши мумкин;

Ҳар эстафета дастурида 1 тадан жамоа қатнаша олади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.