У билан бирга ов қилаётган шериклари текширувчилар боргунча воқеа жойидан кетиб қолган.
Воқеа жойига бориб, ўрганилганда фуқаро Х.Ф ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан бир бош ўрдак овлагани ва “Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузгани аниқланган.
Хусусан, ушбу қонуннинг 9-моддасига мувофиқ аҳоли пунктларининг ерлари ва шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар ов қилиш жойлари ҳисобланмайди.
Аниқланган ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан МжтКнинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ов қуроли бўйича далолатнома тузилиб, Тошкент шаҳар ИИБга топширилди.
Ўрганишлар давомида гувоҳлар фуқаро Х.Ф билан биргаликда ов қилаётган унинг шериклари ҳам бўлганлиги, аммо улар воқеа жойини тарк этишга улгурганлигини маълум қилишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.