Қиз бунинг учун йигитдан $3 минг талаб қилган. ИИБ қизни пулларни олаётган вақтида ушлади.
Туманнинг «Зарангари» маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.Ш. ўзига олдиндан таниш бўлган шу маҳаллада яшовчи йигитдан пул олишни режа қилади.
Аниқланишича, 17 ёшли қиз у йигит билан ўрталарида бўлган ишқий муносабатлар тўғрисида боланинг оила- аъзоларига айтмаслик ва туман ИИБга ёзган аризаси юзасидан даъво ва эътирози йўқлигини ёзиб бериш эвазига 3 000 АҚШ доллари беришини талаб қилади.
Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Дилкушо» маҳалласида талаб қилинган пуллардан, 1 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.