Табиатга етказилган зарар 394 миллион сўмни ташкил этади.
Маълум қилинишича, Қуйи Чирчиқ тумани «Маданият» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4 Р 255 автомобиль йўли қатнов бўйидаги жами 7 дона шумтол 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси кечаси кесиб кетилган. Натижада, табиатга 394 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.