Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.

Тошкент ва Тошкент вилоятида вақтинчалик "прописка"нинг янги соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда

Эндиликда фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти ташкил этилади. Бу тизим 1 ноябрдан тажриба-синов тариқасида амалда қўлланилади.

Ёш олимлар ўртасида нефть ва газ соҳасида 3 та лойиҳа йўналиши бўйича танловлар ўтказилади

Uzbekistan GTL заводида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилмоқда. Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводи маъмурий биносида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-техникавий анжумани ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистонликлар сентябрь ойида солиқ кешбэки орқали деярли 85 млрд сўм ишлаб олишди

Солиқ қўмитаси ўтган ойда рўйхатдан ўтказилган солиқ кешбэклари тўғрисида маълумот берди. Солиқ Қўмитаси Матбуот хизматининг қайдэтишича, сентябрь ойида 1 млрд 206 минг 995 нафар истеъмолчига кэшбек тўлаб берилди.  Шунингдек, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилиши, солиқ қарзлари камайтирилиши натижасида — январь-август ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Президент Европа Кенгаши раҳбари билан иқтисодиёт ва сўз эркинлигини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.27 октябрь куни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Нукусда Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Унга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Нукусда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қашқадарёда 600 тага яқин тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

XII, XIV асрларга оид масжидларга зарар етказилган. Яна бир қатор тарихий объектларга реклама баннерлари илиб ташланган.

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг ялпи мажлиси ўтказилди

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда.

Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади

Маълум қилинишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Натижада, 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг норозилиги юзасидан Сардор Умрзоқовга топшириқ берди

Аввалроқ, республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланган. ЎзАнинг хабар беришича, иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Бир неча кун олдин мусобақада қатнашадиган йигитларимиз Иорданияга йўл олишганди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «Fischer-2022» турнири ярим финалида Накамура билан ўйнайди

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг гуруҳ босқичи якунига етди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов кеча 5 ва 6-тур доирасида россиялик Ян Непомняшчий ва АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.

Бокс. Ўзбекистон аёллар жамоасига сардор тайинланди

Хабарингиз бор, 1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Куни кеча Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун жўнаб кетганди.

Хоккей: «Ҳумо» турнир пешқадамини мағлубиятга учратди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тур доирасида Қарағанданинг «Сариарка» жамоасига қарши музга чиқди.Чемпионат карвонбошисига қарши кечган ўйинда асосий вақт 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, натижада ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди.

Тошкентда соврин жамғармаси 600 млн сўмлик «Zakovat-Gambit» шахмат мусобақаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида 29-30 октябрь кунлари «Zakovat-Gambit» халқаро шахмат мусобақасининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтади.Соврин жамғармаси 600 миллион сўмни ташкил қиладиган мусобақада юз нафар шахматчи иштирок этади.

Ўзбекистонда ўлим ҳолатларининг аксарияти қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлмоқда

Республикада ўлимнинг асосий сабаблари қон айланиш тизими, нафас олиш аъзолари ва ўсмалари касалликлари билан боғлиқ. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 % қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

ТИВ Украина ҳукуматидан ОАВларда Ўзбекистонга нисбатан асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради

Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.

Тошкентда ичимлик рекламасига оид шоуда бир-бири билан ўпишган аёллар жазоланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида уларни нисбатан суд ҳукми ўқилди. Тошкентда энергетик ичимлик рекламасига оид шоуда беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган икки аёлга ЖИБ Бектемир туман судида суд ҳукми ўқилди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очишга тайёрлигини билдирди

Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни қатъиян рад этди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.

Эрон дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани рад этилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари йиғилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Марказий Осиё ўйинлари қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин қайта тикланади

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) Бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари Олимпия қўмиталари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 36 млн кишига яқинлашди

Статистика қўмитаси мамлакатнинг демографик кўрсаткичларини маълум қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда: Ўзбекистонда аҳоли сони 35,8 млн кишини ташкил қилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкентдан Дубайга учаётган самолётнинг фавқулодда қўниши сабабини айтди

Fly Dubai авиакомпанияси йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдаги "Дрифт шоу"да уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этган қизларга баённома расмийлаштирилди

Қизлар майда безорилик содир этганликда гумонланиб, ҳужжатлар ЖИБ Бектемир туман судига юборилган. Тошкентда газланган ичимлик рекламасида беҳаё саҳналар намойиш қилингани акс этган видео ҳақида кеча хабар берган эдик.

Янги йилдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронларининг пенсиялари оширилади

1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар икки йилда бир марта иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдорини ошириш йўналиши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга пенсия тайинлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал «Fischer-2022» турнири ярим финалига чиқди

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мувафақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Мусобақада 8 шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сезиларли даражада оширилади

Маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.