Нью-Йоркда ўтаётган БМТнинг Олий даражадаги сиёсий форумида Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги ислоҳотлари юқори баҳоланди. UN-Water платформаси 2026 йилда «Тоза сув ва санитария» йўналишида энг катта натижага эришган учта давлатдан бири сифатида Ўзбекистонни эътироф этди.
Ўзбекистоннинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган элчиси Фурқат Сидиқов Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида мамлакат президенти Ўзбекистонни истиқболли ва ишончли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ўзбекистон раҳбари ушбу ҳужжатни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкент кўчасида ташкил этилди.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Gazeta’га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Жаҳон чемпионати–2026 чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди. Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида французлар қисқа вақт ичида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўшма баёнот берди. Президент Шавкат Мирзиёев беларусь томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Беларусь халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.
Kешбек тизимидан босқичма-босқич воз кечиб, унинг ўрнига чек олганлар ўртасида автомобил ва бошқа йирик совғалар ўйналадиган давлат лотереяларини жорий этиш таклиф қилиняпти. 2022 йилда 1 фоизлик кешбек учун 820 млрд сўм сарфланган бўлса, 2026 йилда бу рақам 1,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 июль куни Минскдаги музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади, деб хабар берди БЕЛТА.«Бу — тарихий қадам.
Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларусь Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур маданий тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Қўмита маълумотига кўра, туроператорлар томонидан «Умра» зиёратини ташкил этиш ва ўтказишга оид реклама материаллари таҳлил қилинган.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июнь ойи якунлари бўйича профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда муваффақиятли одимлаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг ўрни янада мустаҳкамланганини кўриш мумкин.
Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур тизим орқали ҳудуд иқтисодиёти, инвестиция, экология, хавфсизлик масалалари, аҳолини қийнаётган муаммолар, маҳаллаларнинг фаровонлик даражаси, фазовий маълумотлар, объектлар ва харита қатламлари ягона платформада акс эттирилади.
33 йилдан сўнг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Лойиҳага кўра, алифбо 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида турли русумдаги 190 480 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 минг донага ошган.
Бугун, 7 июль куни соат 04:22 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙ, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида 4 нафар фуқаро ноқонуний олтин қазиб олишга борган. Улардан 3 нафари кон ҳудудидаги ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетиб, тупроқ остида қолиб кетган.
Ўтган июнь ойида «планни ёпмасанг, тиқиб юбораман» дея фермерларга таҳдид қилган Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими интизомий жазога тортилганди. Худди ўша ойда Фарғонанинг Қува тумани ҳокимига тегишли экани айтилган, фермерни ҳақоратлаб, ерни мажбуран топширишга кўрсатма берилган аудио ҳам тарқалди.
Тошкент шаҳрида «Хотира хиёбони» мемориал мажмуаси яқинида юз берган фожиа оқибатида бир аёл ва уни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, Миллий гвардия ходимлари каналда кучли оқим олиб кетаётган аёлни пайқаган.
Фарғона вилояти делегацияси Беларусь Республикасига амалга оширган амалий ташриф доирасида Гомель вилояти Петриков туманидаги Лясковичи қишлоғида жойлашган «Припять» миллий боғини зиёрат қилди. Ташрифдан мақсад экотуризмни ривожлантириш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.
АҚШнинг Огайо штати Мэдисон округида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраровга айблов эълон қилинди. Ҳодиса оқибатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тобиас Форсайт ҳалок бўлган.
8 июль куни кечки пайт Беларусь ва Ўзбекистон президентлари Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев расмий музокаралар олдидан норасмий учрашув ўтказди. Ўзбекистон етакчиси 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди.
2026/2027-йилги мавсум мамлакат миллий чемпионати – Олий лигада қатнашадиган клублар сони 12 та этиб белгиланди. Булар: БМБ ПФК (Жиззах) СҚБПФК (Тошкент) “Нурафшон” ПФК (Бухоро) ОКМК ПФК (Олмалиқ) “Насаф” ПФК (Қарши) “Самарқанд” ПФК (Самарқанд) “Лочин” ПФК (Наманган) “Максам-Чирчиқ” ПФК (Чирчиқ) “Сайхун” ПФК (Гулистон) “Зарафшон” ПФК (Навоий) “Нефтчи” ПФК (Фарғона) “Хоразм” ПФК (Урганч) Тошкентнинг “Локомотив” футзал жамоаси ўз номи, манзили, мақомини ўзгартириб, Наманган вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Лочин” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида қайтадан ташкил этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлди. Музокаралар якунида томонлар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этувчи абитуриентлар учун рухсатномалардан фойдаланиш имконияти яратилди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар «Абитуриент рухсатномаси»ни олишлари мумкин.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида хабар қилди.
Ўзбекистон президенти 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Тошкент ва Минск ўртасидаги муносабатлар устувор аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг очиқлик сиёсати ва Беларуснинг янги бозорларга қизиқиши билан янги босқичга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Швейцария ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакат ҳудудидаги мундиалнинг сўнгги ўйини ҳисобланган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча вақтлари давомида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади — 0:0. Ғолиб номини аниқлаш учун тайинланган пенальтилар сериясида Швейцария футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Аргентина терма жамоаси Миср устидан иродали ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мисрликлар дастлаб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.