Ўзбекистонда ёзги юқори ҳарорат шароитида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатида республика бўйича электр энергияси истеъмоли 12 621 МВтни ташкил этган.

Ўзбекистон илк бор Халқаро информатика олимпиадаси IOI 2026га мезбонлик қилади

Ўзбекистон жорий йилнинг 9–16 август кунлари тарихда биринчи марта Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026)га мезбонлик қилади. 38-маротаба ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақа дунёдаги энг иқтидорли мактаб ўқувчи-дастурчилари иштирок этадиган энг йирик халқаро танловлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда MICE туризм тадбирларини ташкил этувчиларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Ўзбекистонда ишбилармонлик туризмини рағбатлантиришга қаратилган янги қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди. Ҳукуматнинг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига мувофиқ, мамлакатда MICE туризм (ишбилармонлик туризми) тадбирларини ташкил этган тадбиркорларга республика бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 50 фоизи қайтарилади.

Шуҳрат Орифнинг китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди

Таниқли ижодкор, «Дўстлик» ордени соҳиби Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби Баку шаҳрида  озарбайжон тилида нашр этилди. Китобнинг таҳрир ҳайъатидан Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг таниқли адабиёт, маданият ва жамоатчилик вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистонда илк ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

Ўзбекистон капитал бозорида янги молиявий инструмент — ипотека облигациялари муомалага киритилди. Мамлакат тарихида илк бор ипотека кредитлари билан таъминланган қимматли қоғозлар эмиссия қилиниб, улар бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди.

ЖЧ-2026: Испания Бельгияни мағлуб этиб, ярим финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026 чорак финалида Испания терма жамоаси Бельгия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди. АҚШнинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни биринчи бўлимда испаниялик ярим ҳимоячи Фабиан Руис очди.

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда мамлакат молия тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президент томонидан «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун имзоланди.

Тошкент ва Самарқандда ҳарбий хизматчиларга тўланадиган “ижара пули” оширилади

Ҳукумат қарори (369-сон, 07.07.2026 й.) билан “Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилиши белгиланди.

Таиланддан олиб келинган наркотик транзитига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ҳамкорлигида пойтахтнинг Чилонзор туманида амалга оширилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Хусусан, 2004 йил туғилган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг спорт сумкаси белгиланган тартибда текширилганда, унинг ичида ширинликлар ва бошқа маҳсулотлар ниқоби остида қадоқланган, тахминий оғирлиги 11 кг бўлган гашиш мойи борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Picture background

Владимир Зеленский мамлакатнинг тўлиқ парчаланиши фонида фаолиятнинг шиддатлилигини кўрсатишга уриниб, ўз ҳокимият вертикалини манияга айланган даражада ўзгартиришда давом этмоқда. 12 июль куни у яқин орада ҳукумат ўзгаришини эълон қилди: Бош вазир Юлия Свириденко ўз постидан кетади. Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳам эълон қилинди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина «сиёсий стратегиясини ўзгартирмоқда».

Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хотин-қизлар масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилноза Каттахановани таништириш маросимида маълум қилди.

«ANOR BANK» реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси «ANOR BANK» акциядорлик жамиятига нисбатан реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун молиявий жарима қўлланганини маълум қилди. Қайд этилишича, текширув Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган.

ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантиряпти

Минтақада ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмоқда. Ташкилот давлатларни иссиқликдан ҳимоя чораларини кучайтиришга чақирди.

Эски машиналар учун компенсация тўлаш мажбурияти лойиҳадан чиқариб ташланмоқда

Жамоатчилик билан олиб борилган таклиф ва мулоҳазаларга кўра ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили БҲМнинг 30 баробари миқдорида экологик тўлов ундириш банди лойиҳадан олиб ташланадиган бўлди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

“Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди: «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24); ва тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида алмашишлар бўлди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Ҳасан Салиҳов Ўзбекистон президентининг маданият бўйича вакили этиб тайинланди

Ҳасан Равшанович Салиҳов Ўзбекистон президентининг маданият масалалари бўйича вакили этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди

Франциядаги Алп тоғларида ўтадиган 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турларини эълон қилди. Унда қатор янги спорт турлари ва дастурлари Ўйинлар тақвимидан ўрин олган бўлса, чанғи икки кураши спорти Олимпия ўйинларидан чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозодани «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I Халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Сардор Умурзаков Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Музаффар Камилов президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлди

Музаффар Муротович Камилов президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Музаффар Камилов март ойидан буён Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

БМТ Ўзбекистонни сув соҳасидаги энг илғор уч давлат қаторига киритди

Нью-Йоркда ўтаётган БМТнинг Олий даражадаги сиёсий форумида Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги ислоҳотлари юқори баҳоланди. UN-Water платформаси 2026 йилда «Тоза сув ва санитария» йўналишида энг катта натижага эришган учта давлатдан бири сифатида Ўзбекистонни эътироф этди.

Фурқат Сидиқов Бразилия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган элчиси Фурқат Сидиқов Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида мамлакат президенти Ўзбекистонни истиқболли ва ишончли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Лукашенко Ўзбекистон фуқароларини Беларусга ишлаш учун оилалари билан бирга келишга таклиф қилди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ўзбекистон раҳбари ушбу ҳужжатни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.

Минскда «Беларусь-Ўзбекистон» Дўстлик хиёбони очилди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкент кўчасида ташкил этилди.

Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазири ўринбосари бўлиши мумкин — манба

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Gazeta’га ҳукуматдаги манба маълум қилди.

ЖЧ-2026: Франция Марокашни мағлуб этди ва ярим финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026 чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди. Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида французлар қисқа вақт ичида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Беларусь стратегик шерикликнинг янги босқичига қадам қўйди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўшма баёнот берди. Президент Шавкат Мирзиёев беларусь томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Беларусь халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистонда 1 фоизлик солиқ кешбеки бекор қилиниши мумкин

Kешбек тизимидан босқичма-босқич воз кечиб, унинг ўрнига чек олганлар ўртасида автомобил ва бошқа йирик совғалар ўйналадиган давлат лотереяларини жорий этиш таклиф қилиняпти. 2022 йилда 1 фоизлик кешбек учун 820 млрд сўм сарфланган бўлса, 2026 йилда бу рақам 1,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.