Ўзбекистон аэропортларида божхона масалалари бўйича сунъий интеллект маслаҳатчиси ишга туширилди

Ўзбекистон Божхона қўмитаси йўловчиларга божхона қоидалари бўйича саволларга тезкор жавоб олиш имконини берувчи AiRO интерактив сунъий интеллект робитини ишга туширди. Идора маълумотига кўра, аэропортларда кузатилаётган кўплаб қоидабузарликлар божхона талабларини билмаслик оқибатида содир бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Туман кадастр бўлими раҳбари ер билан боғлиқ ноқонуний битим иши бўйича қўлга олинди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида коррупция ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, улар якунлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2–3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади. Тбилиси шаҳрига амалга ошириладиган ташриф доирасида давлат раҳбари Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазир Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказади.

ЖЧ–2026 Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар қизиқишини оширди

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирок этиши мамлакат ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бўлган халқаро қизиқишни сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон Президенти ёш ихтирочига Volkswagen электромобилини совға қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш ихтирочи Айзада Асановага Volkswagen электромобилини топширди. Айзада Асанова «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг «Янги авлод автомобиллари» йўналишида ғолиб бўлиб, Бельгияда бўлиб ўтадиган халқаро танловга йўлланмани қўлга киритди.

IFC Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президент этиб Имад Н. Фахурини тайинлади

Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги хусусий сектор билан ишловчи IFC 2026 йил 1 июлдан бошлаб Имад Н. Фахури Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президент лавозимига тайинланганини эълон қилди.

«Муҳаммад ал-Хоразмий» номидаги давлат стипендияси жорий этилади

Мазкур стипендия ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга берилади. Шунингдек, иқтидорли қизлар учун муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис этилади.

Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Мбаппенинг рекорд дубли Францияни йирик ғалаба билан 1/8 финалга олиб чиқди

Жаҳон чемпионати-2026нинг 1/16 финал босқичида Франция миллий терма жамоаси Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Франциянинг ғалабасига Килиан Мбаппенинг дубли ҳал қилувчи ҳисса қўшди.

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Норвегия миллий терма жамоаси Кот-д’Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида Антонио Нуса аниқ зарба билан норвегияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонига биринчи ўринбосар бўлди

Президент қарори билан Шерзод Шокирович Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.Тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов 2024 йил июль ойидан буён Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев вазир ва ҳокимларни ёшларга раҳбарлик лавозимларини ишониб топширишга чақирди

Ўзбекистонда ёш лидерларни аниқлаш бўйича «ТОП-100» дастури амалга оширилади. Бу ҳақда 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медални қўлга киритишди

Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон челленж кубоги босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга сармоя киритган.

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда Иорданиянинг туризм соҳаси вакиллари, етакчи туроператорлар, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари ҳамда «Royal Jordanian Airlines» авиакомпанияси мутасаддилари иштирок этди.

Тошкентда илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти — 2026» халқаро форуми ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти – 2026» халқаро форуми бўлиб ўтди. «Глобал ноаниқлик ва рақамлаштириш тўлқини шароитида пул-кредит сиёсати» мавзусига бағишланган тадбирда марказий банклар, халқаро молия институтлари ва академик доиралар вакиллари иштирок этди.

Президент Халқаро валюта жамғармаси раҳбарияти билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Лини қабул қилди. Унинг ташрифи Халқаро валюта жамғармаси «Швейцария гуруҳи»нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш доирасида амалга оширилди.

Темир йўл орқали асосан қайси турдаги юклар ташилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида магистрал темир йўл транспорти орқали жами 28 млн тонна юк ташилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган.

Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади

Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Кутилаётган асосий ўзгаришлар: ➖ Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.

FIFA расмий сайтида«Турнирнинг энг яхши голи» номинацияси бўйича овоз бериш жараёни бошланди. Гуруҳ босқичида киритилган 215 та гол орасидан энг чиройли 12 та гол саралаб олинган бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган маҳоратли «парашют» зарбаси ҳам ўрин олган.

ЖЧ-2026: Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни ютди ва 1/8 финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Марокаш миллий терма жамоаси Нидерландия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Мексиканинг Гуадалупе шаҳрида ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга мағлуб бўлиб ва ЖЧ–2026 билан хайрлашди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Германия миллий терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Бостон» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.

ЖЧ-2026: Бразилия Японияни ютди ва 1/8 финалига чиқди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Бразилия терма жамоаси Япония устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «Эн-Ар-Джи» стадионида бўлиб ўтган баҳс 2:1 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига якунланди.

Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатидан кейин Тошкентга қайтмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Тошкентга қайтмаслигини маълум қилди. Италиялик мутахассис миллий жамоа билан икки ойлик ишдан кейин қисқа таътил олиш учун ватанга йўл олишини айтди.

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?

– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди. – Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинди.

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский фаолиятини якунламоқда

Швейсариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский мамлакатдаги беш йиллик дипломатик фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда Жаҳон банки таъсисчи давлатларининг «Швейцария гуруҳи» йиғилишида иштирок этиш учун бўлиб турган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Антонелла Бассани давлат раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президенти 28 нафар ёш юртдошимизни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев турли соҳаларда юксак натижаларга эришган иқтидорли ва ташаббускор йигитлар гуруҳини «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Нуфузли давлат мукофоти совриндорлари қаторига Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 28 нафар вакил кирди.

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди

Оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров "Zuffa Boxing" промоушенида дебют жангини ўтказди.У америкалик Зачари Спиллерга қарши рингга кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.