Ўзбекистон президенти «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиш маросимида иштирок этди. «Улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.22 август куни пойтахтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.
Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотидаги таклифларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда.
Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.
«Юксалиш» ҳаракати «Мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар» сарлавҳаси остида инфографика эълон қилди. Айрим сиёсатчиларнинг мазкур рўйхатга киритилиши саволларни туғдиряпти, деб ёзмоқда колумнист Комил Жалилов.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.2023 йилдан Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари биринчи бўлиб Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.
Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.
Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.
2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.
Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.
Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.