Сенатнинг ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади

Сенатнинг ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади

Сенат галдаги ялпи мажлисда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунни, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш битимини ва Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битимини ратификация қилиш ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади.

22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 42-ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати.

Сенаторлар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги, давлат божи ҳамда наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш ҳақидаги ва ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент 2022 йил 22 декабрь) ҳамда Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳам муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.