Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади. Мамлакатда унинг шарафига Арқадағ шаҳри очилди.

Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлади. Ўзбекистон президенти янги Арқадағ шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни муборакбод этди.

Арқадағ шаҳри


29 июнь куни президент Сердар Бердимуҳамедов иштирокида янги шаҳарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳудуд Ашхободдан 30 км узоқликда «ақлли шаҳар» концепцияси асосида қурилган. Мазкур мегалойиҳани амалга ошириш икки босқичда режалаштирилган. Биринчи босқич объектларини қуришга 3,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Айни пайтда биринчи босқич якунланиб, унинг доирасида 336 та ижтимоий, маданий ва бошқа объектлар барпо этилди.

«Газета.uz»да реклама

Иккинчи босқичда ишлаб чиқариш объектлари қурилишига 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.