Осиё чемпионати: Бугун U-19 ёш тоифасидаги ярим финал баҳслари ўтказиляпти, унда 12 нафар боксчимиз иштирок этади

Кун давомида 12 нафар йигит ва қизларимиз финал йўлида ўз баҳсларини ўтказади. +80 кг вазндаги Собирахон Шахобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган.

Дзюдо. Давлат Бобонов узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларда

Хабар берганимиздек, шу кунларда катталар терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти. Бош мураббий Александр Будолин бошчилик қилаётган машғулотларнинг навбатдаги куни тренажёр залида кучга йўналтирилган машқлар билан давом эттирилди.  Машғулотларда узоқ давом этган жароҳатдан сўнг яна таркибга қайтган Токио Олимпиадаси совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Давлат Бобоновни ҳам кўриш мумкин.

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди

Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётганини хабар қилгандик. Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги вазиятга муносабат билдирди.

Рио-де-Жанейродаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди

12 октябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида UFC Fight Night турнири ўтказилади. Промоушен матбуот хизмати ушбу оқшомнинг асосий жангини эълон қилди.

Кураш: полвонларимиз қитъада тенгсиз

Жанубий Кореянинг Квесан шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилган қитъа чемпионатининг якуний натижаларига кўра, 53 та медални қўлга киритган мамлакатимиз вакиллари 1-ўринни эгаллади. Тўрт кунлик шиддатли беллашувлар кураш спорт тури сифатида қитъада янада оммалашиб бораётганини, турли мамлакатлардан ҳар томонлама профессионал курашчилар етишиб келаётганини кўрсатди.

Жиззахлик ёш шахматчи – Марказий Осиё чемпиони

Яқинда Қирғизистоннинг Чопон-Ата шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган бахмаллик Акбаршоҳ Ачилов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта муваффақият билан Ватанга қайтди. Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган 13 ёшли Акбаршоҳ шахматга бўлган қизиқишини илк мусобақалардаёқ намоён этган.

Футзал юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантирилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатимизда футзал спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик уч теннисчи Roland Garros мусобақасининг чорак финалига йўл олди

Бугундан Олма-Ота (Қозоғистон) шаҳрида теннис бўйича U-16 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирокида Roland Garros Junior Series by Renault турнирининг саралаш босқичи старт олди. Мусобақанинг бугунги куни доирасида ўзбекистонлик теннисчилар чорак финал босқичига чиқишди.  Вероника Жепарова эронлик рақиби Мозхан Абедлатини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди, Эмили Ким эса иорданиялик теннисчи Нуур Селин Саежни 6:1, 6:1 ҳисобида енгди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”га тайёргарлик юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбек спортида ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи бошланиш арафасида. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов раислигида мазкур босқични жойларда юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди, унда россиялик атлетлар ҳам иштирок этяпти

МОҚ матбуот хизматига кўра, "Ҳумо Арена" иншоотида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораётган ушбу чемпионат дастурига кўра, спортчилар кеча қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишяпти.  Бугун эса белгиланган эркин дастурдан сўнг барча йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

2025 йил 23–27 июль кунлари Сербиянинг Златибор шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа вақтида нохуш ҳолат юз берди: ўзбекистонлик мураббий Ҳамза Авезов ҳакам қароридан норози бўлиб, рингга югуриб чиқди ва ҳакамга қўл кўтармоқчи бўлди.

Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда боксчи Лазизбек Муллажонов допинг қоидаларини бузгани, натижада Париж–2024 Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу даъволар мутлақо асоссиз экани аниқланди.

Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликдаги энг буюк спортчи ким эканини айтди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар бермоқда.

Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган пара таэквондочиларимиз Тошкентга қайтди

1 август куни Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тантанали кутиб олинди. Матонатли спортчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва оила аъзолари қарши олди.

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олди

5-12-август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Махачев Маддалена билан чемпионлик жангига тайёргарлик бошланганини эълон қилди (ФОТО)

Россиялик UFC cобиқ чемпиони Ислам Махачев ярим ўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддаленага қарши жангга тайёргарлик кўришни бошлаганини айтди. Аввалроқ, Махачев ва Маддалена 15 ноябрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) ўтказиладиган UFC 322 турнирида жанг қилиши малум бўлганди.

Ёш футболчиларимиз Хитой турнирида совриндорликка эришди

Хитойда 13 ёшли футбол жамоалари ўртасида ўтказилган "Qiaoxin Cup" 6-Халқаро мусобақасида Ўзбекистоннинг ёш ўсмирлар жамоаси 2-ўринни эгаллади. Хитой мамлакатининг ҳамда хорижий давлатларнинг 32 та жамоаси қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Olympic” спорт клуби ёш футболчиларидан ташкил топган Ўзбекистон жамоаси олти кунлик мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этди.

Бивол билан трилогия бекорми? Бетербиев жамоаси америкалик боксчи билан жанг бўйича музокара олиб боряпти

Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Артур Бетербиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум. У 25 ноябрь куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган Riyadh Season мусобақаси доирасида рингга қайтиши мумкин.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган волейбол бўйича U-19 Жаҳон чемпионати якунланди

24 июль куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U-19 Жаҳон чемпионати кеча ўз якунига етди. Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Осиё чемпионатининг учинчи кунида жанг қилган етти нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба!

Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Asian Boxing Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг жами 7 нафар чарм қўлқоп устаси рингга чиқиб, ўз жангларида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистонлик бильярд устаси жаҳон кубогида бронза медалига сазовор бўлди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бильярд спорти бўйича Екатеринбург шаҳар ҳокими соврини учун ўтган жаҳон кубогида ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди. Нуфузли мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини Жасур Раҳматуллаев, Жамолиддин Қўчқоров, Амир Рустамов ҳимоя қилган бўлса, аёллар мусобақасида Наргиз Тошева совринли ўринларга даъвогарлик қилди.

Таэквондо. Усмон Абдуғаниев “Batumi Open-2025” ғолибига айланди

Грузияда таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган “Batumi Open-2025” халқаро турнирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди. Жумладан, нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида Усмон Абдуғаниев (-27 кг.) грузиялик Йоане (loane) Жорбенадзени, Торгва Сумбадзени, туркиялик Али Барат Аталанни енгиб финал босқичига йўл олди.

Волейболчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди

Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари покистонлик тенгқурларига қарши 13-ўрин учун баҳс олиб боришди.

Пара таэквондочиларимиз Осиёда тенгсиз

Малайзиянинг Кучинг шаҳрида пара таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда қитъамизнинг 22 та мамлакатидан жами 180 нафарга яқин пара таэквондочилар иштирок этди.

Бокс. Осиё чемпионати. Кунни тўлиқ ғалаба билан якунладик

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.  Навбатдаги кун доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказади. -48 кг да Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди; -51 кг да Гулсевар Ганиевада Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадедан 5:0 ҳисобида устун келди; -57 кг да Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани 3:2 ҳисобида таслим қилди; -50 кг да Беҳруз Холдоров Ҳиндистон вакили Вишванат Суреш устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди; -55 кг да Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0; -60 кг да Шоҳрух Абдумаликов непаллик Индра Сунарни қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0; -65 кг да Саят Илясов Хитой вакили Минг Ченни 5:0 ҳисобида енгди; -70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов жанубий кореялик Гюбин Паркни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилди - 5:0.

Волейболчи йигитларимиз Япония жамоаси устидан ғалаба қозонишди

Волейбол бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу турнир доирасида ҳозиргина якунига етган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон жамоаси Япония жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сакен Полатов Asian Boxing вице-президенти этиб сайланди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.

Дзюдо федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

Венгрия ва Чехияда ўтказилган Европа кубоклари ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Федерация раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди. Учрашув аввалида федерация раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосари Алишер Нарбаев ва бошқа мутасаддилар спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини халқаро майдондаги муносиб натижалари билан қутлашди.

Қиличбозларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ниҳоясига етди. Дунёнинг 60 та мамлакатидан келган 300 нафарга яқин спортчилар қаторида ўзбекистонлик атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди.

Бокс. Жалоловнинг Калифорниядаги жанги бўйича маълумотлар янгиланди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов Тошкентга қайтди. Box.rec интернет портали бир неча кун олдин Жалоловнинг 9 август куни Калифорния штати (АҚШ)да жанг қилиши ҳақида хабар берганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.