Исроил Мадримов янгиланган WBO рейтингида 10-ўринда қайд этилди, унинг бўлажак рақиби 14-поғонада!

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) биринчи яримўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингда ҳамюртимиз собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов ўнинчи ўриндан жой олди.

IBA таркибидан чиқмаган Осиё бокс конфедерацияси ўрнига янги ташкилот тузилди

World Boxing IBA таркибидан чиқмаган Осиё бокс конфедерацияси ўрнига қитъага масъул янги ташкилот тузилганини эълон қилди. World Boxing янги Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) ташкил этилганини эълон қилди.

Таэквондо WT, Ўзбекистон чемпионати. 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ортда қолди. Кун давомида эркаклар 58 кг, 74 кг, +87 кг, аёллар эса 53 кг, 62 кг, 67 кг, 73 кг, +73 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

UFC. Яқинда ғалаба қозонган Яннинг енгил вазнлилар рейтингидаги ўрни ўзгармади

Россиялик жангчи Пётр Ян ўзининг сўнгги жангида ғалаба қозонганига қарамай, енгил вазн тоифасида энг яхши UFC жангчилари рейтингида учинчи ўринда қолди. 23 ноябрь куни россиялик спортчи Макаодаги UFC Fight Night турнирининг асосий жангида бразилиялик Дэйвсон Фигередони якдил қарор билан мағлуб этди.

IBU ҳарбий операция якунланмагунча россиялик биатлончиларни халқаро мусобақаларга қайтармайди

Халқаро биатлон иттифоқи россиялик ва беларуслик спортчиларни Украинадаги ҳарбий амалиётлар тугагунига қадар мусобақалардан четлаштириш қарорига собит турмоқчи. Бу ҳақда IBU матбуот хизмати маълум қилди.

Қитъа биринчилиги учун боксчи қизларимизнинг ҳам таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон бокс федерацияси Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этувчи аёллар терма жамоаси таркибини ҳам маълум қилди. Кучли чарм қўлқоп усталари жалб этилган таркибда Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Навбаҳор Ҳамидова каби Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиларини кўриш мумкин.

Пара таеквондочиларимиз Баҳрайндаги халқаро турнирда иштирок этишади

Жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Манама шаҳрида пара таэквондо бўйича Баҳрайн очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бугун ушбу халқаро турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари Баҳрайнга йўл олди.

Осиё чемпионатида жанг қиладиган йигитларимиз таркиби аниқ

30 ноябрь – 11 декабрь кунлари Таиланд бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг мусобақа учун таркиби эълон қилинди.

Ёш стол теннисчилармиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларни давом эттиришади

Аввал хабар берганимиздек, Швециянинг Ҳелсингборг шаҳри стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Куни кеча 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида аралаш жуфтлик йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Хуршид Аҳмедов ва Асел Эркебаева ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда хитойлик рақибларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бокс. Америкалик собиқ жаҳон чемпиони Мадримовнинг имкониятларини юқори баҳолади

Профессионал боксда америкалик собиқ жаҳон чемпиони Крис Алгиери биринчи яримўрта вазнда собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг Украина вакили Сергей Богачук билан жанги ҳақида гапирди. "Кетма-кет икки мағлубият — бундан кейин ҳар икки боксчи учун тикланиш жуда қийин бўлади.

“Diplomat Judо” клуби чемпионатида ғолиблар аниқланди

Юқори савияда ташкил этилган мусобақада 165 нафар клуб тарбияланувчилари татамига чиқди. Якунда 22 та вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Мўминов Ботирбек (18 кг), Саидов Султон (20 кг), Миржалилов Закариё (22 кг), Тулаганов Муҳаммад (24 кг), Султонмуродов Муҳаммадамин (26 кг), Алиев Жасур (28 кг), Бекмирзаев Муҳаммадяҳё (30 кг), Бешимов Муҳаммадюсуф (32 кг), Аббосов Самиюсуф (34 кг), Амриддинов Ҳусниддин (36 кг), Қобилжонов Аҳмаджон (38 кг), Баҳодиров Иброҳим (40 кг), Мўминов Ойбек (42 кг), Ахматов Абубакр (44 кг), Норқобилов Тимур (46 кг), Алиқулов Нурислом (48 кг), Мирқобилов Миродил (50 кг), Акбаров Аҳмаджон (55 кг), Ҳасанов Алан (+55 кг), Нурмуҳаммадов Жасур (60 кг), Комилжонов Жавоҳир (66 кг) ва Тўраев Сирожиддин (+66 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.

Пара сузиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Уч кун давом этган мамлакат биринчилигида 200 нафардан ортиқ пара сузувчилар иштирок этди.

Бокс. Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг ғолиби тахмин қилинди

Машҳур британиялик боксчи Тони Белью оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва WBC чемпиони Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш учун ўз прогнозларини билдирди. "Бўйи 192 сантиметр, вазни 100 килограмм боксчининг  бўйи 210 сантиметр, оғирлиги 127 килограмм бўлган рақибга қарши тура олиши ақл бовар қилмайдиган иш.

Шаҳрам Ғиёсов — Эймантас Станионис ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун литвалик Эймантас Станионисга қарши жанги 1 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Дзюдо. Мамлакат чемпионатида қайси вилоят пешқадам бўлди?

Кеча "Жиззах Киберспорт арена"сида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Тўрт кунлик беллашувлар якунига кўра, Қашқадарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

Кеча “Жиззах Киберспорт арена”си мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Тўрт кун давом этган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланиб келган 600 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб борди.

Спорт курашлари. Аёллар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтказилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Бугун мусобақа доирасида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Тошкентда гимнастрада спорт тури бўйича нуфузли спорт байрами якунланди

Бугун пойтахтимиздаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган “Универсал” спорт мажмуасида “Гимнастика барча учун” шиори остида ўтказилган гимнастрада спорт тури бўйича нуфузли спорт байрами – Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақасининг Республика финал босқичи якунига етди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 33 та жамоа, 600 нафарга яқин хотин-қизлар истирокидаги мусобақаларда 14 та номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси масъуллари томонидан муносиб тақдирланди.

Формула-1. Макс Ферстаппен тўрт карра чемпионига айланди

"Ред Булл" жамоаси 27 ёшли нидерландиялик Формула-1 пойгачиси Макс Ферстаппен Лас-Вегас Гран-присида муддатидан аввал Қироллик пойгаларининг тўрт карра чемпионига айланди. Бугунги пойга бошланишидан олдин ўзининг асосий рақиби, "Макларен" пилоти Ландо Норрисдан 62 очко олдинда бўлган нидерландиялик пилот британияликдан олдинда маррага келиши керак эди.

Эркин кураш. Мамлакат чемпионати баҳслари якунланди

Тошкент шаҳридаги “Универсал” мажмуасида ташкил этилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар якунига етди. Ортда қолган кунда 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дзюдо. Учинчи кунги баҳсларда ҳам 4 вазн тоифасида ғолиблар аниқланди

Жиззахда давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз поёнига етиб бормоқда. Ортда қолган кун ҳам 4 вазн тоифасида энг кучлилар сараланди.

Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди

Промоутер Эдди Хирн собиқ жаҳон чемпиони Каллум Смитга 2025 йилда катта жанг ваъда қилди. "У саккиз раундлик жанг билан рингга қайтади, Бетербиев билан жангда олинган рухий тушкунликдан ҳалос бўлади.

Ўзбекистонлик ЖЧ совриндори профессионал боксда дебют қилади

Бокс бўйича ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган ЖЧда кумуш медални қўлга киритган Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилади.   30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади.

Дзюдомиз афсоналари эътироф этилди

Яқинда тўрт нафар мураббийимиз Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган махсус ўқув курсларида таҳсил олиб, имтихонларни аъло баҳоларга топшириб қайтишганди. Париж Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаган Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова 3-ДАН, мураббийларимиз Азиз Тошматов ҳамда Раҳим Субҳонов 2-ДАН қора белбоғ соҳиби бўлишганди.

Конорга жиддий айблов қўйилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Қўл жанги. Остонадаги жаҳон кубогида ғолиб чиқдик

Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон қўл жанги терма жамоаси спортчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Қозоғистон жамоаси, учинчи ўрин эса Беларус Республикаси спортчиларига насиб қилди.

Дюбуа Полга қарши жангга тайёр

Британиялик оғир вазн тоифасидаги, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа машҳур блогер Жейк Полга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Майкл Бенсон Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Бокс. IBF'нинг янгиланган рейтингида биргина Шаҳрам Ғиёсов қолди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Яримўрта вазн (66,6 кг) вакили Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилаб, 8-ўринни эгаллади.

Оғир атлетика. Терма жамоамиз Манамага жўнаб кетди

Хабар бериб ўтганимиздек, 6-15-декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга пухта тайёргарлик кўраётган Баҳром Мендибоев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Манамага жўнаб кетди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.