Бокс. Бивол Усикка қарши жанг қилмоқчи эмас

Бокс бўйича россиялик жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол украиналик Александр Усик билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди. "Усик билан жанг?

“Continental Americas Gold” камари соҳиби Руслан Абдуллаев Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев 19 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган профессионал бокс кечасида филиппинлик Жино Родригони мағлуб этиб, WBA супер енгил вазн тоифасида “Continental Americas Gold” камарини қўлга киритган эди. Бугун ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтиб келди.

Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова жаҳон тожи даъвогарлари турнирига чиқиш учун курашмоқда

Бешинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, хитойлик Жу Вэнжун 2024–25 йилги аёллар ўртасида жаҳон тожи учун даъвогарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.FIDE аёллар турнирларининг энг юқори ўринни эгаллаган иштирокчиси, агар у бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган бўлса, 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига йўлланма олади.

Ҳамюртимиз проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади

25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади.

Дзюдо. Делегациямиз Бангкок шаҳрига етиб борди

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочиларимиз мусобақа манзилига етиб боришди. Хабар берганимиздек, 25-28-апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳамзат Чимаевнинг навбатдаги рақиби маълум

UFC жангчиси, бразилиялик Кайо Борральо Ҳамзат Чимаевга қарши вақтинчалик чемпионлик жанги учун келишувга эришганини эълон қилди. Унга кўра, Чимаев жангга рози бўлган.

Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 19 та медал қўлга киритишди

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди

Фарғона вилояти Данғара туманидаги Спорт мактабида 22х44 ўлчамдаги замонавий спорт зали қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоот “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ва спорт вазирлигининг спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилди.

Икки атлетимиз халқаро ярим марафонда ғолиб бўлди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида XV халқаро ярим марафон мусобақаси ташкил этилди. Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Эфиопия давлатларидан келган атлетлар рақобатлашди.

Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди

25–30-март кунлари Иорданияда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди. Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бокс. Руслан Абдуллаев профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиб, чемпионлик камарига эга чиқди

АҚШда “Golden Boy” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида Абдуллаев филиппинлик Жино Родригога қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 8 раундлик жанг асосан ўзбекистонлик спортчининг ташаббуси остида ўтди.

Бокс терма жамоамиз Россиядаги турнирни иккинчи ўринда якунлади

14-20 апрель кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳри бокс бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди. Ушбу турнирда терма жамоаларимиз ҳам иштирок этишди.

Самбо. Осиё-Океания чемпионати. Ҳамюртларимиз бугун 31 та медални қўлга киритишди

Бугун Осиё-Океания чемпионати доирасида 6-кун беллашувлари бўлиб ўтди. Кун мобайнида 4 та ёш тоифасида, умумий ҳисобда 24 та вазнда медаллар жамланмаси ўйналди.  Баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси фахрийлари 7 та олтин, 10 та кумуш, 14 та бронза медалларига эга чиқишди.  Совриндор ҳамюртларимиз рўйхати билан танишинг:  Олтин: М 1, -88 кг: Фурқат Рўзиев М 2, +98 кг: Султон Содиқов М 3, -98 кг: Тилепбай Бодбаев М 3, -71 кг: Иҳтиёр Муҳиддинов М 4, - 79 кг: Садри Рўзиев М 4, -88 кг: Ҳакимбой Жуманиязов М 4, +98 кг: Ҳайрулло Насуллаев   Кумуш М 1, -98 кг: Руслан Болтаев М 1, +98 кг: Болтабой Болтаев М 2, -64 кг: Анвар Пўлатов М 2, -88 кг: Давлатбек Азизов М 2, -71 кг: Исроил Бўтаев М 2, -98 кг: Даврон Авалбоев  М 2, +98 кг: Зариф Расулов М 3, -64 кг: Жамил Ширинов М 4, -88 кг: Ғайратжон Нарзиев М 4, +98 кг: Акбар Жўраев   Бронза:  М 1, -64 кг: Жасур Нарзиев М 1, -71 кг: Мадияр Телепов М 1, -71 кг: Ғайратжон Тоғаев М 1, -88 кг: Шохрух Ғаниев М 1, -98 кг: Жўрабек Муродов М1, +98 кг: Илҳомжон Юлдашев  М 2, -98 кг: Баҳодир Давронов М 2, -88 кг: Фаррух Бабаев М 2, -79 кг: Жонибек Азизов М 2, -71 кг: Талъат Қамбаров М 3, -88 кг: Ботир Нуриллоев М 3, -98 кг: Толиб Муҳаммадиев М 3, -98 кг: Дмитрий Симков М 3, -64 кг: Фарҳод Жўраев   Ўзбекистонлик самбочиларнинг мусобақа давомида қўлга киритган медаллари:  1-кун: 14 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза 2-кун: 10 та олтин, 4 та бронза 3-кун: 8 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза.

Хоккей. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг III дивизионига чиқди

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоамиз ўз ишитрокини энг қуйи лига — IV дивизиондан бошлади.

Бокс. Саидраҳимов россиялик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди

Хабар берганимиздек, кеча тунда Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам россиялик рақибларини мағлуб этишди.

Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали рақибини мағлубиятга учратди

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилди.

Жо Роган Хабибни енгиши мумкин бўлган жангчини айтди

UFC таҳлилчиси Жо Роганнинг фикрича, америкалик жангчи Би-Жей Пенн Хабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш имконига эга бўлган. "Мен Би-Жей Пенн ва Хабиб ўртасидаги жангни кўришни жуда истардим.

Андижонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Андижонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилаяпти. Унда мамлакатимизнинг 400 нафардан зиёд полвонлари ғолиблик учун курашмоқда.

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди

Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Кураш бўйича IV Марказий Осиё халқаро турнири ўз якунига етди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларидан келган 2008–2009-йилларда туғилган иқтидорли спортчилар иштирок этди.

Самбо. Бугун Осиё-Океания чемпионатида спорт усталари ўртасида беллашувлар ташкил этилади

Бугун пойтахтимизда Осиё-Океания чемпионатининг олтинчи кун баҳслари ўтказилади. Кун давомида спорт усталари ўртасида беллашувлар ўтказилади.  Унда -64 кг, -71 кг, -79 кг, -88 кг, -98 кг, +98 кг вазн тоифасидаги полвонлар куч синашадилар.

Енгил атлетикачиларимиз тарихда илк бор Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якуннига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди

Бугун, 18 апрель куни Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари конференцияда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг фаолияти кўриб чиқилди. Конференция давомида мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлашда талаба-спортчиларнинг ўрни, олийгоҳлардаги мавжуд спорт инфратузилмасининг ҳолати таҳлил этилди.

WBC Гран-приси. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Бугун мусобақа доирасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Бугун WBC Гран-присида Мужибилло ва Камронга мухлислик қиламиз

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC ташкилотининг Гран-при турнири ўтказилмоқда. Кеча мусобақа доирасида ҳамюртимиз Аюбхон Бахтиёров франциялик рақиби устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олганди.

Бугун Жаъфаров ва Саидраҳимов проф боксдаги иккинчи жангларини ўтказишади

Бугун Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилади.

Хоккей. Ўзбекистон Индонезия дарвозасига 26 та гол урди

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоамиз томонидан йўлланган 26 та шайбага рақиблар бир марта жавоб қайтаришди — 26:1.Ўзбекистон тўрт ўйиндан 10 очко жамғариб, Жаҳон чемпионати IV дивизионининг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

17 апрелдан 1 майгача Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. World Boxing шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.

Бугун боксчимиз Ар-Риёдда WBC Гран-присида ўз чиқишини бошлайди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мусобақада жами 5 нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради.

Самбо. Бугун Осиё-Океания чемпионатида ёшлар ўртасидаги баҳслар ўтказилади

Бугун пойтахтимиз мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари ташкил этилади. Кун давомида 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар (18-20 ёш) бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.