Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Париж Олимпиадасидаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Париж Олимпиадасида Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам иштирок этиши маълум қилинди.
Париж Олимпиадаси арафасида дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз рекордини янгилади. Терма жамоа Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида 5 нафар аёл дзюдочи билан иштирок этади.
Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия Шон-шуҳрат музейида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Парижга олиб кетиладиган мухлислар ҳақида ҳам гапирилди. Спорт вазири Адҳам Икрамов бу ҳақда гапириб ўтди. "Мухлислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ олдик.
Токиода 3 сентябрь куни Top Rank промоутерлик компания томонидан бокс оқшоми ташкил этилади.Турнирнинг асосий жанги биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Наоя Иноэ ва Ти Же Доэни ўртасида кечади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг расман старт олишига роппа-роса 10 кун қолди. Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясининг мазкур Олимпиададаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Коннор МакДэвид ХХI асрнинг энг яхши 100 нафар спортчиси қаторига кирди. ESPN 2000 йилдан бери энг яхши спортчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Кеча Лондон шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси Карлос Алькараз ATP рейтингида ўзидан бир поғона юқорида бораётган сербиялик Новак Жоковични уч сет натижасига кўра ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2, 7/6(4).
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор октагонга қайтиши ҳақида баёнот берди. Ирландияликнинг америкалик Майкл Чендлерга қарши жанги айнан Конорнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган ўйинларга қабул қилинган россиялик ва беларуслик спортчиларнинг 13 июлда янгиланган рўйхати якуний эмаслигини ва яна янгиланишини маълум қилди. "Баъзи спорт турларида муносиб спортчилар сони олинган квота ўринлари сонидан кам бўлиши мумкин.
“Феррари”да ўйнаётган испаниялик Карлос Сайнс фаолиятини “Мерседес” ёки “Ред Булл”да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда ОАВ. Аввалроқ испаниялик ҳайдовчи Мерcедес ва Ред Буллдан рад жавобини олгани, шундан сўнг у бошқа вариантларга эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларига биринчи бор йўлланма олган камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Париж шаҳрининг ўзида бўлажак Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова мураббийлар штаби билан тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз жой олган: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 9-ўринга жойлашди; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 14-ўринда; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 8 -ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 4 поғона юқорилади ва 27-ўринни эгаллади; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 4 поғона пастлаб, 34-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингари 5-ўриндан жой олди.
Олимпиада кумуш медали совриндори россиялик фигурали учувчи Александра Трусова профессионал фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда спортчи билан шуғулланаётган Евгений Плушенко маълум қилди.
26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари бошланади. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади.
МТРК Олимпиадани намойиш этиши ҳақида 9 июль куни хабар берган эди. Бугун мазкур хабар расман тасдиқланди.
Олимпия ўйинлари вақтида учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Чехиялик теннисчи Барбора Крейчикова Уимблдон финалида италиялик Ясмин Паолини мағлуб этди. Учрашув 6:2, 2:6, 6:4 ҳисобида якунланди.
Россиялик боксчи Муслим Гаджимагомедов Москва яқинидаги Серпуховда бўлиб ўтган IBA Championship Night турнирида хитойлик Чжан Чжаохинни мағлуб этиб, 101,6 кг вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Яна бир россиялик Алберт Батиргазиев 58,9 кг вазн тоифасида WBА йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Россия телевиденияси 40 йил ичида биринчи марта Олимпия ўйинларини трансляция қилмайди. Бу ҳақда Sports.ru хабар бермоқда.
Ўрта вазн тоифаси IBF ва WBO йўналишларида жаҳон чемпиони, қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханулининг ҳимоя жанги бекор бўлди. У 14 июль, яъни эртага тонгда Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилаётган, асли россиялик 26 ёшли боксчи Андрей Михайловичга қарши рингга кўтарилиши керак эди.
Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги промо-ролиги эълон қилинди. Баҳс 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилади.
Саудия Арабистони 2025-йилда илк бор электрон спорт бўйича Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Қарор Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Саудия Арабистони Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ўртасидаги 12 йилга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида қабул қилинди.
Бир неча кунлардан сўнг Париж яшил майдонларида Олимпиаданинг футбол баҳслари ҳам старт олади. Қуйида терма жамоаларнинг умумий бозор қийматлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. Бўлажак Олимпиаданинг оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди.
Конор Макгрегор октагонга қайтишга шаъма қилмоқда. "Қайтиш вақти яқинлашмоқда", - деб ёзди собиқ чемпион. Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2021 йилнинг ёзида жанг қилган ва ўшанда Дастин Порье билан жангда жароҳат олганди. Июнь ойида эса Майкл Чендлерга қарши жанг қилиши лозим эди.
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаш босқичлари якунига етиб бормоқда. Ҳозирга келиб, 197 мамлакат спортчилари, шунингдек, қочқинлар ва нейтрал спортчилар мусобақада иштирок этиши тасдиқланган.
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедов ҳақида кескин фикрлар билдирди. "Хабиб - террорчи.
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Дастин Порьени фирибгарликда айблади. "Порье ва унинг аёли - фирибгарлар.
Халқаро бокс ассоциацияси ХОҚнинг бокс келажагига таҳдиди туфайли апелляция берди. Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Швейцария Федерал Олий судига Спорт арбитраж суди (CАS)га Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) IBA'ни бокснинг қонуний бошқарув органи сифатида тан олинишини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган қарори устидан шикоят қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.