Париж-2024. Дзюдо баҳсларига қуръа ташланди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, ҳамюртларимиз ўз иштирокларини қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -60 кг: Достон Рўзиев - Дилшод Холматов (Украина)-66 кг: Сардор Нуриллаев - Уильям Лима (Бразилия)-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Сеҳен (Ироқ) -90 кг: Давлат Бобонов - Арам Григорян (БАА)-100 кг: Музаффарбек Тўрабоэв - Нурлихан Шархан (Қозоғистон) / Тома Никифоров (Бельгия)+100 кг: Алишер Юсупов - Наканиели Такаява (Фижи) / Мариус Физел (Словакия)-48 кг: Ҳалима Қурбонова - Лейла Алиева (Озарбайжон)-52 кг: Диёра Келдиёрова - Ута Абе (Япония) / Келли Дегучи (Канада) -57 кг: Шукуржон Аминова - Дабонне (Кот д'Ивуар)-70 кг: Гулноза Матниязова - Сон Хи Мун (КХДР) -78 кг: Ирисхон Қурбонбоэва - Рики Такаяма (Япония) Аралаш жамоавий дастур, 1/8 финал: Ўзбекистон - Канада Эслатиб ўтамиз, дзюдо баҳслари 27-июлдан старт олади.

Париж-2024. Дания гандбол аёллар жамоаси илк турда ғалабага эришди

Дания аёллар терма жамоаси гандбол бўйича Олимпия ўйинлари А гуруҳи 1-тур учрашувида Словения терма жамоасини мағлуб этди. Данияликлар 27:19 ҳисобида рақибларидан кучлироқ бўлишди.

Париж-2024'да илк жаҳон рекорди ўрнатилди

Жанубий кореялик Лим Си Хюн Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида камондан отиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. 21 ёшли спортчи мумкин бўлган 720 баллдан 694 очко жамғариб, саралаш босқичида ғолиб чиқди.

Париж-2024. Австралиялик спортчилардан коронавирус аниқланди

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари бошланишидан олдин Австралиянинг сув полоси бўйича аёллар терма жамоасининг беш нафар аъзосида коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда RMC Sport. Манбага кўра, жамоанинг қолган аъзоларига касалликнинг юқишининг олдини олиш чоралари кўрилган.

Париж-2024. Зиёдахон Абдусатторова ўзининг энг яхши натижасини қайд этди

Зиёдахон Абдусатторова Олимпия баҳсларининг 1-саралаш босқичидаги иштирокини якунлади. Камончимиз унда 649 очко тўплаб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Маррей Олимпиадада иштирок эта олмайди

Британиялик теннисчи, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Энди Маррей белидан олган жароҳати туфайли 2024 йилги Париж Олимпиадасининг яккалик баҳсларини тарк этди. Бу ҳақда Sky Sports бугун, 25 июль куни хабар берди.

Париж-2024. Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларига қуръа ташланди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия баҳсларининг теннис дастурида эркаклар бўйича жуфтлик учрашувларига қуръа ташланди.  У қуйидагича кўриниш олган: Медведев/Сафиуллин (Россия) — Кравиц/Пюц (Германия);Болелли/Вавассори (Италия) — Карреньо-Буста/Гранольерс (Испания);Маррей/Эванс (Буюк Британия) — Нисикори/Дэниэл (Япония);Алькарас/Надаль (Испания) — Гонсалес/Мольтени (Аргентина);Попирин/де Минор (Австралия) — Крайчек/Рам (АҚШ).

Париж-2024. Теннис бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларига қуръа ташланди

Париждаги Олимпия ўйинларининг теннис бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Дина Шнайдер — Элизабетта Коччаретто (Италия);Мирра Андреева — Магда Линетт (Польша);Екатерина Александрова — Юань Юэ (Хитой).

Париж-2024. Нейтрал мақомдаги спортчиларнинг барчаси допинг тестидан ўтиб бўлди

Париж Олимпиадасида нейтрал мақомда иштирок этадиган барча россиялик ва беларуслик спортчилар допинг-тестдан ўтишди, деди Халқаро допинг-тестлар агентлиги раҳбари Валерий Фурнейрон. Нейтрал спортчиларнинг 97 фоизи бир неча марта синовдан ўтган.

ESPN ХХI асрнинг энг яхши аёл теннисчилари рўйхатини тақдим этди

Американинг ESPN телеканали ХХI асрнинг энг яхши ўн нафар аёл теннисчилари рўйхатини тақдим этди. Рейтингда “катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 23 карра чемпиони америкалик Серена Уильямс етакчилик қилди.

Олимпиада чемпионини тунаб кетишди

BMX фристайл бўйича Олимпиада чемпиони австралиялик Логан Мартин ўзининг Instagram'даги саҳифасида ўз машинасининг Олимпия ўйинларига кетаётганда ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди. Воқеа Белгияда содир бўлган.

Бах қайта сайланди

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва яна 14 киши ташкилот аъзолигига янги саккиз йиллик муддатга (баъзи истиснолардан ташқари) қайта сайланди. Овоз бериш натижаларини эълон қилар экан, Бах ҳазиллашиб, енгил нафас олди, ғалаба туфайли муштини кўрсатди ва "бу қийин ишда уни елкаларида кўтарган" ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди.

Синнер ноҳуш хабар билан бўлишди

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнер касаллиги туфайли Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаслигини Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. 22 ёшли италияликнинг сўзларига кўра, ўйинларга тайёргарликнинг биринчи ҳафтаси яхши ўтган, бироқ кейин ўзини ёмон ҳис қилган ва натижада шифокор унга тонзиллит ташхисини қўйган ва Парижга бормасликни қатъий тавсия қилган.

Олимпиададаги энг қиммат футболчи ким?

Айни дамда Парижда Олимпиада баҳслари давом этмоқда. Футбол спорт тури доирасида энг қиммат футболчилар билан танишиб чиқинг.  1. Хулиан Альварес, Аргентина, €90 млн 2. Ашраф Хакимий, Марокаш, €60 млн 3. Майкл Олисе, Франция, €55 млн 4. Кастелло Люкеба, Франция €40 млн 5. Алекс Баэна, Испания €40 млн.

ESPN 21-асрнинг энг яхши Олимпиада ғолиблари рейтингини тузиб чиқди

ESPN 21-асрнинг энг яхши 25 спортчиси рейтингини тузиб чиқди. Рейтингда биринчи ўринни америкалик сузувчи Майкл Фелпс эгаллади.

Парижда спортчиларга озиқ-овқат етказиб беришда муаммолар кўзга ташланмоқда

Спортчилар Париждаги Олимпия шаҳарчасининг асосий ресторанида озиқ-овқатнинг етарли эмаслиги ва баъзи маҳсулотларни қайта етказиш тезлиги пастлиги ҳақида шикоят қилишди. Мисол учун, 24-июль, чоршанба куни нонушта учун тухум етишмади.

UFC'даги энг ёш жангчининг кейинги беллашуви тафсилотлари маълум бўлди

Энг енгил вазн тоифасида америкалик аралаш якка кураш устаси, UFC'даги энг ёш жангчи Рауль Росаснинг кейинги беллашуви тафсилотлари маълум бўлди. 19 ёшли спортчи UFC'даги кейинги жангини 14 сентябрь куни UFC 306 турнири доирасида ўтказади.

Селин Дион Парижда кўриниш бериши мумкин

Хонанда Селин Дион Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида саҳнага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум

Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 31 июль куни Мигел Перрага қарши жанг қилади. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.  Ушбу кунда Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд очиқ машғулотларда иштирок этади.

Бобоусмон Батуровнинг жанги бекор қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 10 август куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров россиялик Максим Черничукка қарши рингга чиқиши зарур эди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг 142-Сессияси бўлиб ўтди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидам аввал Халқаро Олимпия қўмитасининг 142-Сессияси бўлиб ўтди. Унда Олимпия ҳаракати истиқболини янги босқичга олиб чиқишга доир бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Олимпиада-2024. Бугун вакилларимиздан кимлар иштирокини бошлайди?

Бугун Ўзбекистон делегацияси яна бир спорт турида дебют қилади. Камончиларимиз Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказишади.

Париж-2024. Кеча футболчиларимиз қанча балга лойиқ кўрилди?

Машҳур "Sofascore" портали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиларининг кечаги ўйинини қандай баҳолагани билан танишиб чиқинг.

Олимпиада-2024. Ўзбекистон навбатдаги ўйинини қачон ўтказади?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-турида Мисрга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 27 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Олимпиада-2024. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади

Миср олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 1-турида Доминикан республикасига қарши майдонг чиқди. Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. Ушбу ўйиндан сўнг "C" гуруҳида Испания 3 очко билан пешқадамга айланди, Миср ва Доминикан мос равишда 1 очко билан 2 ва 3-ўринда.

Олимпиада-2024. Футбол. Марокаш Аргентина билан ўйинда 90+16-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Олимпиада ўйинларида футбол баҳсларига старт берилди. Марокаш терма жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Аргентина билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг (34-9-2-2) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.Спортчи 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC-308” турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.

Францияда Аргентина мадҳияси пайтида ҳуштакбозлик қилинди

Марокашга қарши ўйин олдидан Аргентина терма жамоаси мадҳияси янграётганда Сент-Этьендаги томошабинлар ҳуштакбозлик уюштиришди. Терма жамоалар ўртасида 2024 йилги Олимпиадада биринчи тури доирасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.

Надаль Олимпиада олдидан яхши спорт формасида эмас

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Бастаддаги (Швеция) турнирда бўлган иштироки ҳақида гапирди, шунингдек, Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида ҳам фикр билдирди. "Мен узоқ ўйинлар ўтказдим ва узоқ вақт давомида ҳеч қандай жисмоний муаммога дуч келмадим, бу далда беради.

Россиялик спортчиларга Олимпиадада қатнашиш учун фуқароликни ўзгартиришларига рухсат берилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах россиялик спортчиларнинг спорт фуқаролигини ўзгартиришига оид уч йиллик муддат ҳақида гапирди.  Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор Россиянинг Олимпиададан четлатилганидан сўнг содир бўлган.  “Ҳар бир Олимпия ўйинларида фуқароликни ўзгартириш мумкин бўлади. Агар Россия учун мусобақаларда қатнашган спортчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, фуқароликни ўзгартириш учун уч йиллик муддат берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.