Тошкент вилоятидаги чегарада фуқаролар 2 млрд сўмлик тиллаларни олиб ўтишга уринди

Тошкент вилоятидаги чегарада фуқаролар 2 млрд сўмлик тиллаларни олиб ўтишга уринди

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, «Бекобод-авто» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Натижада фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1 696 гр заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.