Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 2025 йил 8 февраль куни Чироқчи тумани 34-умумий ўрта таълим мактабнинг 8-синф ўқувчилари Б.Н. синфдоши Э.С. билан дарс жараёнида ўзаро тортишаётган вақтда рус тили фани ўқитувчиси Э.Ф. ўқувчиларни тинчлик сақлашини, дарс жараёнига халақит бермаслигини, ўқувчилар тинчланмаганидан сўнг, ташқарига чиқиб кетишини талаб қилган. Шу вақтда ўқувчи Б.Н. рус тили фани ўқитувчисига қаршилик қилган. Натижада, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳақорат қилиш ҳолатлари юзага келган.
Мазкур ҳолат ўша пайтни ўзида мактаб директори ҳузурида муҳокама қилинган ҳамда 8-синф ўқувчилари чақиртирилиб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари, амалиётчи-психологи, 8-синф раҳбари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Юқорида танқидий ҳолатларини келтириб чиқарган 8-синф ўқувчиси Н.Б. қилган ишидан пушаймонлиги қилган хатоларини тан олиб, рус тили фани ўқитувчиси Ф.Э.дан узр сўраганлиги маълум бўлди.
Қўшимча тартибда ҳозирги кунда Чироқчи туман ИИБ, туман Миллий Гвардия ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш олиб борилмоқда.
«Аниқланган камчиликлар юзасидан келгусида якуний қарор қабул қилиниб, мазкур ҳолатларни келтириб чиқарган ходимларга нисбатан ҳамда фарзанд тарбиясига нисбатан ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаган ота-оналарга нисбатан таъсир чоралари қўлланилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.