Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.

Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди:
“Ютсанг ундай қиламан, бундай қиламан деб ваъда берадиганлар кўп, лекин жанг натижасига қарамасдан совға берадиганлар ҳам бор”, дейди Рўзибоев.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев профессионал фаолияти давомида (2015 йилдан буён) айнан “Ахмат” клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У 27 июнь куни Баку шаҳри (Озарбайжон) мезбонлик қилган UFC Fight Night 280 турнирида россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга кўтарилиб, рақибини биринчи раунддаёқ боғиш усули эвазига таслим этган эди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.