ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Боғча маъмурияти уч нафар ходим билан шартномани бекор қилган.
Ҳолат Болалар омбудсманининг UzNews.uz сўровига асосан маълумот беришича, 2025 йил 12 февраль куни 7 нафар ота-оналар томонидан хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган фарзандларига нисбатан тарбиячилар қўпол муносабатда бўлаётганлиги билдирилиб, қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан 3 нафар тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.