Тошкентда таровеҳ намози сабаб бир қатор кўчалар бир ойга ёпилади — харита

Тошкентда таровеҳ намози сабаб бир қатор кўчалар бир ойга ёпилади — харита

Рамазон ойида кечқурунлари қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда таровеҳ намози сабаб бир қатор кўчалар бир ойга ёпилади — харита
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

-Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

-Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

-Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.

-Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:

-Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

-Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:

-Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

-Нўғайқўрғон масжиди — Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани бўйича:

-Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Яккасарой масжиди — Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

-Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтохур тумани бўйича:

-Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Камолон масжиди — Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон — 2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

-Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Исломобод масжиди — КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон — 12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

-Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

-Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

-Хазрати Али масжиди — Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — 1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

-Новза масжиди — Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.

-Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

-Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.