Шавкат Мирзиёев фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин иш кўрилгани, аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Судга бориш шарт эмас – my.sud.uz орқали 14 та хизмат онлайн тарзда ишлайди.
Сунъий интеллект орқали ишларни инсон омилисиз тақсимлаш йўлга қўйилади.
Суд ҳужжатлари 100% электрон шаклга ўтказилади – қоғоз йўқ, бюрократия йўқ!
Жарималарни онлайн кузатиш ва тўлаш имкони яратилади.
Суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва харажатларини олдиндан билиш имконияти пайдо бўлади.
Низосиз ишлар (масалан, коммунал қарзлар) энди суд эмас, ноториуслар томонидан ҳалқилиниши мумкин.
Фақат шунинг ўзи билан 638 миллион сўм тежалди.
“Шу кунга қадар, 17 млн та суд ишлари ахборот тизимлари орқали юритилди. 15,5 млн та суд иши инсон омилисиз автоматик тарзда судьялар ўртасида тақсимланди. 18,7 млн та суд ижро варақалари электрон шаклда МИБга юборилди”,- дейилали хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.