Тошкентда мактаблардан бирига қурилган футбол майдони панжаралари қулаб тушди — видео

Тошкентда мактаблардан бирига қурилган футбол майдони панжаралари қулаб тушди

Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Қоратош» маҳалласида жойлашган 324-мактаб ҳудудидаги футбол майдони қулаб тушгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Дастлаб, спорт майдончаси қулашининг сабаби 2025 йил 26-27 февраль кунларидаги қор ёғиши каби ноқулай об-ҳаво шароити деб ҳисобланган. Бироқ, дастлабки техник текширув шуни кўрсатган-ки, об-ҳаво омиллари вазиятни янада оғирлаштирган бўлса-да, асосий сабаб қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани ва белгиланган талабларга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланилгани билан боғлиқ бўлган.

«Ҳозирги кунда лойиҳа меъёрларига риоя этилиши батафсил текширилмоқда, шунингдек, пудратчи ташкилот бажарган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда. Текширув якунига кўра, масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Кейинги ишларнинг бориши ва текширув натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.