Князлик Европадаги кичик давлат бўлиб, Пиренейнинг шарқий қисмида, Франция ва Испания орасида жойлашган. Ўзбекистон Андорра билан дипломатик муносабатларни 2009 йил 1 декабрда ўрнатган.
Эммануэль Макрон икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлаб, элчи фаолияти мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
«Биз Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратамиз ва барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов 2023 йил декабридан буён Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлиб ишлаб келмоқда. У, шунингдек, мамлакатнинг «БМТ Туризм» ташкилотидаги (аввалги Бутунжаҳон туризм ташкилоти) доимий вакили ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.