World Boxing Cup. Бугун 7 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади. Унда 2 та дерби бор

World Boxing Cup. Бугун 7 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади. Унда 2 та дерби бор

World Boxing ташкилоти кубогида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ярим финал доирасидаги кечаги кун баҳсларида рингга кўтарилган 3 нафар ватандошимизнинг барчаси ғалаба қозонди.

Миразизбек Мирзаҳалилов — 55 кг вазнда гватемалалик Жосе Фелипени 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жавоҳир Умматалиев — 80 кг вазнда қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши баҳс олиб бориб, ҳеч қандай қийинчиликларсиз ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Акмалжон Исроилов — 85 кг вазнда польшалик Якуб Страшевскини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Шу тариқа, финалга терма жамоамизнинг 7 нафар вакили етиб келган ва улар бугун биринчилик учун учрашувларини ўтказади.

Жуфтликлар билан танишинг:

— 50 кг: Асилбек Жалилов — Ники Куммингс (Франция) 23:00
— 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Кауе Белини (Бразилия) 23:30
— 85 кг: Акмалжон Исроилов — Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) 23:45
— 90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Исаак Окоҳ (Англия) 00:00
- — 55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон) 04:00
— 80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Вандерлей Перрейра (Бразилия) 04:45
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров -

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.