Тошкентда 30 га яқин машиналарини пачоқлаган Gentra'даги 3 нафар аёл қамалди

Тошкентда 30 га яқин машиналарини пачоқлаган Gentra'даги 3 нафар аёл қамалди

Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати UzNews.uz'га суд ҳужжатлари бўйича маълумот берди.

Куни кеча Тошкентда бир нечта машиналарни уриб, шикастлаган қора Gentra ҳайдовчиси ушлангани, рулдаги аёл киши маст ҳолатда бўлганлиги, олд ўриндиқда ўтирган эркак эса гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизматининг UzNews.uz'га берган маълумотга кўра, ҳуқуқбузарларга сидбатан суд ҳукми ўқилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати юзасидан П.Г., Р.Б. ва Қ.Д.ларга (барчаси аёл киши) нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, П.Г., Р.Б. ва Қ.Д.лар 19 апрель куни соат 07:30 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шу ерда бўлган У.Б.ни (эркак киши) турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузганлиги аниқланган. Ҳамда Чилонзор туман ИИОФМБ ҲПХ профилактика инспектори А.Хамдамов томонидан уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар П.Г., Р.Б. ва Қ.Д.лар МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишган деб топилди ва уларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.