Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини, жумладан, парламентлар орқали ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар имзоланган битимларни амалга оширишга кўмаклашиш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, энг аввало, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, солиқ ва рақамлаштириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш учун тегишли қўмиталар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.
Йил охирига қадар Венгрия парламенти спикери ўринбосари ва Иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Ўзбекистонга, шунингдек, Ўзбекистон парламенти делегацияси Будапештга ташриф буюради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.