Сирдарё вилоятида туғилган 67 ёшли сенатор 2017−2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаб келаётганди.
Дипломат 1980 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.
Иш фаолияти давомида «Тошкентмебель» ишлаб чиқариш бирлашмасида ҳуқуқшунос ҳамда турли давлат идораларида масъул лавозимларида фаолият кўрсатган. 1990−1995 йилларда халқ депутати, Ўзбекистон Олий Мажлиси Ёшлар масалалари қўмитаси раиси бўлган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, хориждаги элчихоналарда ишлаб, ишлаб чиқариш корхоналарига раҳбарлик қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.