Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси Иван Поповнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат бермади

Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси Иван Поповнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат бермади

Фигурали учувчи Иван Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига трансфери маъқулланмади.

Бу ҳақда ТАСС нашри ўз манбасига таяниб, хабар бермоқда.

«Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси Иван Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтишига рухсат бермади», дейилади манба хабарида.

20 ёшли Попов Ирина Смирнова қўл остида шуғулланади. 2024/25 йилги мавсумда фигурали учувчи Россия чемпионатида 8-ўринни эгаллаганди, шунингдек, Гран-при финалида ҳам у саккизинчи натижани қайд этган.

Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.