Қозоғистонда 2027 йили катта спорт мусобақаси бўлиб ўтади

Қозоғистонда 2027 йили катта спорт мусобақаси бўлиб ўтади

Кеча Қатарда халқаро стол тенниси федерациясининг (ITTF) навбатдаги Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бўлажак нуфузли мусобақалар мезбонлари ҳам аниқлаб олинди. Жумладан, 2027 йилги дунё биринчилигини ўтказиш қўшни Қозоғистонга ишониб топширилди. Овоз бериш жараёнида Қозоғистоннинг Астана шаҳри Франция ва АҚШни ортда қолдирди.

Шундай қилиб, тарихда илк бор стол тенниси бўйича Жаҳон чемпионати Қозоғистонда ўтказиладиган бўлди.

Стол тенниси бўйича бўлажак Жаҳон чемпионатлари тақвими:

2027 — Астана, Қозоғистон

2028 — Фукуока, Япония

2029 — Рио-де-Жанейро, Бразилия.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.