Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Буюк Британия, Тожикистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Австралия каби мамлакатлардан келган 316 нафар ёш стол теннисчи ўзаро рақобатлашмоқда.
31 май кунига қадар давом этадиган турнирда U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида яккалик ва аралаш жуфтлик бўйича беллашувлар ташкил этилади. Иштирокчилар ўз ёш тоифасига қараб турли гуруҳларда куч синашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.