Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9−11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Болгария президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳам 8−10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокиши хабар қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.