Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.