Ташкилот АҚШдаги ватандошларни «ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка» чақирди.
«Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз АҚШдаги элчихонамиз ва Бош консулхонамизга мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади ТИВ хабарида.
Gazeta Лос Анжелесдаги намойишлар иммиграция рейдларига жавобан бошланганини ёзганди. Президент Дональд Трамп намойишчиларни тарқатиб юбориш учун Миллий гвардияни шаҳарга киритишни буюрди. Калифорния губернатори бу қарорни «мақсадли тарзда ғазаб уйғотувчи» деб атади ва президент маъмуриятини судга бермоқчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.