Суҳбат аввалида Мирзиёев Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами — Россия куни билан табриклади.
Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги фаол алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.