Ўзбекистон Президентининг туризмни ривожлантиришга қаратилган Фармон ва қарорларидаги соҳага инвестицияларни жалб этиш, визасиз режимни кенгайтириш ҳамда халқаро кўргазма ва форумларда иштирок этиш каби йўналишлар муҳим рол ўйнамоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонни хорижий сайёҳлар учун тобора жозибадор мамлакатга айлантирмоқда.
Келажакда туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва диверсификация қилиш, жаҳон сайёҳлик бозорида Ўзбекистоннинг такрорланмас ҳамда рақобатбардош йўналиш сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.