Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 7 млн сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 7 млн сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг 2025 йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтган. Эвазига жами 21 млн сўм талаб қилган.

Бироқ шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси (Пора беришда иштирок) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.