Мамлакат барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.
Вазирликка кўра, кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашуви Ўзбекистонда хавотир уйғотмоқда.
«Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради», — дея таъкидлади ТИВ.
Исроил 13 июнь куни Эрондаги нишонларга, жумладан, ядровий обектларга бир нечта зарбалар берди. Операциянинг мақсади — «Эроннинг яҳудий давлати мавжудлигига таҳдидининг олдини олиш». Ҳужум оқибатида Эроннинг уч нафар юқори мартабали қўмондони ва олти нафар ядрочи олим ҳалок бўлди. Эрон бунга жавобан 100 дан ортиқ дрон учирди ва Исроилни «қаттиқ жазо» билан таҳдид қилди.
Ўзбекистон ТИВ аввалроқ ушбу давлатларда бўлиб турган ватандошларни огоҳликка чақирганди. Расмий хабарларни кузатиб бориш, ҳужжатлар ва элчихоналарнинг алоқа маълумотларини ўзингиз билан олиб юриш тавсия этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.