Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди

Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди


Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

“Куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади”,— дейди Ўзбекистон раҳбар.

Шунингдек, Президент амал курсисидаги ҳар бир “стул эгасини” топшириқ кутмасдан ўзи ташаббусини кўрсатиб, ишлашга ўтиши кераклигини таъкидлади.

“Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт”, — дея қўшимча қилди Президент.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ўтган беш ойда мамлакатда саноат 6,4 фоизга ўсгани, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошганига тўхталиб, қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушганини маълум қилди. 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлганига тўхталди.

“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб бораяпти. Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.

Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, — деди давлат раҳбари.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.