Қайд этилишича, улар Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган. Мазкур жараёнда Туркманистон, Озарбайжон ва Эрон яқиндан кўмак берган.
«Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда», — дейилади хабарда.
Вазирлик айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналар билан алоқада бўлишни тавсия этди.
Эрондаги элчихона алоқа маълумотлари:
Ўзбекистон ТИВ аввалроқ ушбу давлатларда бўлиб турган ватандошларни огоҳликка чақирганди. Uzbekistan Airways Тошкентдан Тель Авивга парвозларни июнь ойи охиригача тўхтатди ҳамда Дубай ва Шарм аль Шайхга парвозлар жадвалига ўзгартириш киритди. Тель Авивга энг яқин рейслар Qanot Sharq ва Air Samarkand томонидан бекор қилинди. Centrum Air авиакомпанияси Тошкент-Дубай йўналишини ўзгартирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.