Митрополит таъкидлашича, черков ҳар доим «виҷдон овози» бўлиб келган ва инсон Худо суратида яратилганини, унинг қадр-қимматини камситиш ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб туради.
У меҳнат муҳожирларига нисбатан зўравонлик, адолатсиз муносабат ва ҳақоратлар кўпайганидан ташвиш билдирди. Шу билан бирга, айрим муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва террорчилик ҳаракатлари ҳам жамиятда муҳожирларга нисбатан ишончсизликни кучайтираётганини қайд этди.
Митрополит Викентий Тошкент ва Ўзбекистон епархияси муҳожирларга нисбатан душманлик, таъқиб ва шафқатсизликни қўллаб-қувватламаслигини, улар орасида кўплаб ҳалол, меҳнаткаш ва муносиб инсонлар борлигини таъкидлади.
У зўравонликни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмаслигини, мақсад воситани оқламаслигини эслатди.
Митрополит меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган мамлакатларнинг қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилишга, қабул қилувчи жамият ва давлат органларини эса муҳожирларга нисбатан адолатли ва ҳурматли муносабатда бўлишга чақирди.
У халқлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун ақл-заковат ва ҳушёрлик билан ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Мурожаат сўнгида митрополит Викентий кўп миллатли Ўзбекистонни турли халқлар ва динлар тинч-тотув яшайдиган юрт сифатида эътироф этиб, черков овози муҳаббат ва Инжил таълимотига асосланган ҳолда ҳар бир инсон ҳурматга лойиқ эканини эслатиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.