Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этади. «Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган», — дейилади хабарда.
Саммит доирасида Ўзбекистон президентининг Хитой раиси билан ҳам икки томонлама учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу форматдаги биринчи саммит 2023 йилнинг май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўтказилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.