У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мироғлуга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Улар, шунингдек, 21−22 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида Ўзбекистон делегациясининг иштирокини муҳокама қилди.
Аҳмет Жемил Мироғлу, ўз навбатида, янги элчига Истанбулдаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEIK) билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга яқиндан кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
56 ёшли Ҳайдаров 2024 йил июль ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети), Россия ташқи савдо академиясини, Мемфисдаги (АҚШ) Халқаро пахта мактабини тамомлаган.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва хорижий ваколатхоналарда савдо-иқтисодий маслаҳатчи, Украинадаги элчи (2006 — 2009 йиллар) лавозимларида ишлаган.
2009 йилдан 15 йил давомида «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компаниясига (ҳозирги «Тўқимачилик ва тикув-трикотажсаноат» уюшмаси) раҳбарлик қилган. Шу билан бирга, 2021−2024 йилларда Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси раиси сифатида ишлаган.
Илҳом Ҳайдаров Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган Алишер Аъзамхўжаев ўрнига тайинланди. Аъзамхўжаев 2017—2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан эътиборан эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги элчиси бўлиб ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.