Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди

17 июнь куни Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин «Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбут хизмати хабар берди.

Учрашувда 2024 йилда товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етгани, инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистонда қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар муваффақиятли фаолият юритмоқда, BYD электромобилларини ишлаб чиқариш кенгаймоқда, дейилади хабарда.

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди
Шунингдек, «яшил» энергетика, нефть-газ, кимё, фармацевтика, металлургия, тоғ-кон, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқларида ҳамда логистика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани қайд этилди.

«Ипак йўли» жамғармаси билан инвестиция платформасини кенгайтириш режалаштирилган. Хитой Эксимбанки иштирокида пойтахтда Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланмоқда. Тошкент шаҳрида ушбу банкнинг минтақавий филиали очилди.

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди
Етакчилар «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» стратегик темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини ҳам қайд этди. Таълим, фан, туризм ва маданият, кадрлар тайёрлаш ва хитой тилини ўрганиш соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Ўзбекистонда Хитойнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университетининг филиали фаолият кўрсатмоқда, Урганч университети негизида Пекин университети билан ҳамкорликда Халқаро математика маркази ташкил этилган.

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди
2024 йилда Конфуций институти фаолиятининг 20 йиллиги нишонланди, Хитойнинг «Лу Бань устахонаси» профессионал таълим тизими жорий этилмоқда. Келгуси йилда икки мамлакатда маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. БМТ, ШҲТ, «Марказий Осиё — Хитой» формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди
Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди. Бу музокаралар 2024 йил ноябрь ойида якунланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.