Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда жанг қилади

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда жанг қилади

Жорий йилнинг 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Унда ҳамюртимиз бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ўзининг еттинчи жангини ўтказади. Бокс оқшомида чарм қўлқоп устамизга профессионал рингда 8 та беллашув ўтказиб, мағлубиятга учрамаган филиппинлик Ричард Ласпона қаршилик кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳ.Дўсматов шу кунга қадар профессионал боксда жами 6 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳасанбой сўнгги жангини 2023 йилнинг ноябрь ойида Россияда ўтказган ва унда ЖАР вакили Сипхамандла Балени устидан очколар ҳисобига кўра зафар қучган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.