Исроилдан чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун назорат пунктлари ва авиақатновлар бўйича маълумот берилди
Исроилдаги ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакатни мустақил равишда тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун очиқ бўлган назорат-ўтказиш пунктлари ва транспорт йўналишлари бўйича батафсил маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси
хабар қилди.
Исроилдан чиқиш мумкин бўлган пунктлар:
- «Менахем Бегин» / «Таба» — Исроил ва Миср чегарасида жойлашган (Эйлат ва Таба шаҳарлари ўртасида).
- «Шайх Ҳусайн» — Исроил ва Иордания шимолий чегарасида (Бейт-Шеан ва Ирбид шаҳарлари ўртасида).
- «Итсхак Рабин» / «Вади Арава» — Исроил ва Иордания жанубий чегарасида (Эйлат ва Акаба шаҳарлари ўртасида).
Ушбу барча назорат пунктлари 24 соат давомида одатдаги тартибда фаолият кўрсатмоқда.
Миср орқали чиқиш
«Менахем Бегин» / «Таба» чегара пункти (Эйлат шаҳри)
Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали Мисрга визасиз киришлари мумкин. «Синай кириш муҳри» орқали 14 кунгача Синай яримороли ҳудудида бўлишга рухсат берилади (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга бориш тақиқланади).
21 ёшга тўлмаган шахслар фақат ота ёки онасининг ҳамроҳлигида чиқиши мумкин. Таба шаҳридан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобиль билан ҳаракатланиш мумкин.
Шарм аш-Шайх халқаро аэропортидан авиақатновлар:
- Uzbekistan Airways: ҳафтасига 3 марта — сешанба, чоршанба ва шанба кунлари, соат 12:35 да Тошкентга.
- Turkish Airlines: ҳар куни 1−2 та рейс Истанбул (Истанбул халқаро аэропорти) орқали Тошкентга.
- Pegasus Airlines: ҳар куни 1−2 та рейс Истанбул (Сабиха Gökçen аэропорти) орқали Тошкентга.
Иордания орқали чиқиш
«Шайх Ҳусайн» (Бейт-Шеан) ёки «Итсхак Рабин» / «Вади Арава» (Эйлат) чегара пунктлари орқали Иорданияга ўтиш мумкин.
Бу йўналишда фуқаролар Иордания пойтахти Амманга етиб бориб, қуйидаги транзит авиарейслардан фойдаланишлари мумкин:
- Амман — Истанбул — Тошкент;
- Амман — Дубай — Тошкент;
Муҳим: Иорданияга кириш учун олдиндан онлайн виза олиш талаб этилади. Виза расмийлаштириш қуйидаги ҳаволалар орқали амалга оширилади:
Зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг қуйидаги элчихоналари билан боғланиш мумкин:
Миср:
Саудия элчихонаси (Иордания бўйича ўринбосар):
Исроил:
Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни тарк этаётган фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишни, шунингдек, Исроил расмийлари ва фронт орти тузилмаларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўради.
Исроил ва Эрон ўртасидаги зарбалар алмашинуви 13 июндан бери давом этмоқда. Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилиб, мамлакат ядро қуроли яратишга яқин экани ва бу Исроил давлатининг «яшаб қолиши учун хавф» туғдиришини айтган. Эрон бу айбловларни рад этиб, Исроил ҳудудига ракета зарбалари билан жавоб қайтарди. Эронда жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери камида 224 киши, Исроилда эса 24 киши ҳалок бўлди.